Assalomu alaykum, Mehmon!
Tasodifiy maqola: Vaqt bu nima?
Vaqt: Kutganingda nihoyatda sekin o'tadi. Qo'rqqaningda nihoyatda tez o'tadi. Mahzunligingda g'oyatda uzun bo'ladi. Xursandligingda g'oyatda qisqa bo'ladi. Joning og'riganda benihoya bo'ladi. Bekorchilikda seni o'ldiradi. Yaxshi ko'rganingda tez tugab qoladi. Vaqt soat millarini to'xtatib qola olmaydi, balki yurakning urishiga, holatingga qarab o'zgarib turadi. Hayot bu insonga berilgan ne'mat, Bir kun yorug' bo'lsa, bir kuni zulmat. Lek oltinga teng har bir on, soat, vaqt, unut... Davomi...
Kirish
Reklama
Borilar soqmogi (hikoya)
Отам раҳматлининг бир гапи сира ёдимдан чиқмайди: "Болам, илон билан бўрида азроилнинг бир донадан "туки” бўлади. Уларни кўрган инсонни қўрқув чулғаб олади, бироқ одамдан кучли жонзот йўқ”, деган эди. Ҳадикни енгиб яшаш ҳам марднинг иши. Қўшработ туманидаги Қоратош қишлоғи Нурота тоғ тизмасига кирувчи Оқтоғ ва Қоратоғ оралиғида жойлашган мафтункор гўша. Баҳор чоғларида табиати кишини ўзига мафтун этади. Қишлоқнинг шарқий томонида Бел деган тепалик бор. Бу жойни Лангар тоғи билан баробар дейишади. У ер сув айирғич вазифасини ҳам ўтайди. Ёмғир ёғиб, тоғ дараларидан сел кетганда, Белнинг шарқий томонининг суви Қўшработ орқали Иштихон туманидан ўтувчи Оқдарёга қуйилади. Унинг ғарбий томонидан сувлар йиғилиб, Жўшдан Нуротага, ундан Бухорога қараб оқади. Хуллас, шу Бел тепалигида бўрилар юрадиган сўқмоқ бор. Тоғ одамлари бўрилар ўтадиган йўлларнинг аксариятини билишади. Табиат шайдоси бўлган қоратошлик Абдухолиқ Қўлдошев ва Бахтиёр Жуманазаровлар менга бўриларнинг сафарга йўл оладиган ҳамда уяси томон қайтадиган сўқмоқларини кўрсатди. Уларнинг уялари Учқўлдаранинг юқори қисмида бор. Баъзан уларни Тоқия чўққи ва Етим чўққида ҳам учратганмиз. Қашқирлар Сариқ чўққи орқали Чинор ва Ирқин қишлоқларини оралаб, Бел билан Қоровултепа орқали Қоратовга, ундан Ҳайдаркўл томонларга ўтиб кетаркан ва шу йўлдан қайтаркан. – Ҳаётимда бўрилар билан тўрт маротаба тўқнаш келганман, – деди Абдухолиқ ака. Биринчи марта ток новдаларини кесиб, кўмиб бўлгач, тўқсон суви билан суғориш учун эрта тонгда тоққа йўл олдим. Куз фаслининг сўнгги ойи эди. Қўлимда кетмон, тоғ томонга ариқ ёқалаб бораяпман. Кун совуқ, туман қоплаган, 15-20 қадам наридаги кишини кўз билан илғаш мушкул Узоқдан бир боланинг қўшиқ айтиб келаётганини эшитдим. Мени кўриб, салом берди. Танидим, дўстим Ҳазратнинг мактабда ўқийдиган ёш ўғли Саид экан. – Ассалому алайкум, муаллим, сувга чиқдингизми? – дея менга гап ташлади у. Орқасидан бир ит унга эргашиб келарди. – Бир ўзинг келаяпсанми? – сўрадим ундан. – Ҳа, бир ўзим, – деди у хотиржам оҳангда. Орқасидан эргашиб келаётган ит эмас, бўри экан. Мен бу даҳшатдан каловланиб қолгандим. Қўрқувдан бутун вужудимда титроқ бўлса-да, ортидан бўри эргашиб келаётганини Саидга билдирмадим. Қашқирга қаршилик кўрсатишга ягона қурол – кетмон эди. Мен дастани шундай маҳкам ушлаб, бўрини буткул эзиб юборгудек, баҳайбат маҳлуққа тикилиб турдим. Орадан бир оз вақт ўтди. Бола чулдираб нималарнидир сўзларди, мен карахт бўлиб қолгандим. Ўзимга келгач, ичимда Қуръон оятларидан тиловат қилиб, Саиднинг елкасидан тутиб, бирга кетамиз дегандек ишора қилдим. Овозим жуда паст, мажолсиз чиқарди. Бўри боланинг тасодифий ҳамроҳидан ҳайиқдими, ҳар қалай жойида тек қотди. Икков ортга қайтар эканмиз, Супратошдан ўтганда, унинг аламзада увиллашини эшитдик. Фақат шундагина Саиднинг ранги оқариб, қўрқув исканжасига тушди. Уйга соғ-омон келдик, лабимга учуқ тошди. Ўқувчимнинг ота- онасини чақириб, роса уришдим. Тонг саҳарлаб ҳам ўғлини ёлғиз мактабга юборадими? – Қиш кунларининг бирида ов меҳри устун келиб, тоққа каклик овига чиқдик, – дейди Бахтиёр Омонтурди ўғли. – Икки кишимиз, биримиз даранинг бу томонидан, иккинчимиз нариги тарафидан кетаяпмиз. Какликларни ҳуркитиб, учирамиз. Улар бу тепаликдан нариги қирлик томонга парвозга шайланади, бироқ қўнаман деб бутун танаси билан қорга кириб кетади. Ўлжаларни осонгина ушлаб оламиз. Ногаҳон бўри изларига нигоҳим тушди. Юрагим шув этиб кетди. Афтидан, бўрилар галасининг изи бўлса керак. Тезда шеригимни имлаб чақирдим. У ҳам тезда ҳушёр тортиб, аста ёнимга келди. Маслаҳатлашиб, бўрилар изидан боришга қарор қилдик. Довон устига чиқиб, қашқирларни кўрдик. Тўртта экан, мириқиб ўйнашарди. Яқинлашиб боришга юрагимиз бетламади. Кейинчалик бошқалар ҳам ўша чўққида бўриларни кўришибди. Гўрдара – серсув, ваҳимали ҳамда ўт-ўланларга бой жой. Бу сой сувидан Чиноқ, Тозғора, Теводоқ ҳамда Эжгант қишлоқларининг аҳолиси боғларини суғоради. Қишлоқ одамлари шу дарадан турли гиёҳларни териб, ишлатишади.
Maqola haqida
Ijtimoiy tarmoqlarda ulashing:
Mavzuga doir
screen Oy to'lgan kecha (5-qism)
Aprelning iliq havosida ikki sinfdosh qiz maktabdan qaytayapdi. -Bugun oy töladi endi navbat kimga ekan, deya xavotirona sözladi Feruza. -Ey qaydam ertaga quyosh botishi bilan uyquga ketaman dedi Nargiz. -Ha men ham shunday qila qolaman dedi Feruzayam. 9-sinfda öqiydigan bu ikki qizni ortidan maktabda Hasan guppi kuzatib kelayotgan edi, u ovoz chiqarmasdan qizlar ortiga keldi va pirdam ;paaa" deya qörqitdi qizlarni. -Yana ösha kecha haqida gaplashayapsilami dedi bepisand holda. Ha nimaydi, d...
screen Oy to'lgan kecha (4-qism)
-Bu qishloqqa qarg'ish tekkan. Sözini ishonch bilan boshladi Salima... Bölmasa necha oydirki har tölin oy kechasi bittadan odam kamayapdi qishloqda. -Ha tög'ri deb bosh irg'ab qöydi qöshni xotinlar. Nima bölar emish eshitdiylami oy tölgan kechada azroil közga körinarmishda joningni olgani keldim dermish. -Yög'ay oshirvordiz ja unchalikmasdir dedi Nodira. -Ha özim eshitdim ana Lazizni onasidan. -SHaxsan men ishonmayman. -Özing bilasan ishonmasang chiqib kör. -Men axmoqmanmi ölg...
screen Oy to'lgan kecha (3-qism)
-Gulim men ertaga boraman chiqasanmi uchrashuvga? Sardor Nilufarni gulim deb chaqirar Nilufarga esa bu tarif ancha yoqar edi. -Ha, harakat qilaman dedi Sardorni xursand qilishni xoxlab, ular ancha suhbatlashishdi Sardor qöshni tumandan bölib Nilufarni döstining töyida kelin dugonalari orasida körib yoqtirib qolgandi. Erta keldi, Sardor Nilufarni körishga oshiqardi. Niluning uyida esa umuman boshqacha ahvol... -Bugun hech kim uydan chiqmasin tushunarlimi dedi Niluning otasi! Ham...
Reklama



asdasd asdasd asdasd asdasd