Assalomu alaykum, Mehmon!
Tasodifiy maqola: Energetiklarni necha yoshdan ichish mumkin?
Bolalarga 16-17 yoshga toʻlmagunicha qahva va energetik ichimliklar ichishga ruxsat bermang! Bu haqda Moskva sogʻliqni saqlash departamenti psixiatr-narkologi Yevgeniy Bryun ogohlantirmoqda. — Bolalarga kofeinli ichimliklarni ichishga ruxsat bermaslik kerak. Umuman, energetik ichimliklar va qahvadan 16-17 yoshgacha tiyilib turgan maʼqul. Kofein birinchi navbatda bolaning shakllanib kelayotgan nerv tizimiga zarar yetkazadi, — “Moskva” agentligi mutaxassisdan shunday iqtibos keltirmoqda. Qah... Davomi...
Kirish
Reklama
Zulm jazosiz qolmaydi
Имоми Ҳофиз Шамсуддин Заҳабий ўзининг "Гуноҳи кабиралар" китобдан қуйидаги ривоятни келтирган.
Бир киши ҳикоя қилади: «Қўли елкасидан кесилган бир кишини кўрдим. У: «Мени кўрган ҳар бир инсон бирон кишига зулм қилмасин», деб нидо қиларди. Унга яқинлашиб: «Эй биродар, нима бўлди?» деб сўрадим. У:
«Fаройиб ҳодиса, – деб бошидан ўтганини сўзлаб берди. – Мен золимларнинг ёрдамчиларидан эдим. Бир куни каттакон балиқ тутган балиқчини кўриб қолдим ва унинг олдига келиб балиғини беришини сўрадим. У эса бу балиқ пулига оиласига у-бу нарса олиб боришини айтиб, бепулга бермаслигини тушунтирди. Мен эса унга нисбатан куч ишлатиб, балиқни тортиб олдим.
Балиқни кўтариб уйга келаётганимда, ҳали жони узилмаган жонивор қўлимни тишлаб олди. Уйимга келиб, балиқни ташлаганимдан сўнг бармоғим зирқираб оғрий бошлади. Оғриқнинг қаттиқлигидан ухлай олмадим. Қўлим шишиб кетди. Тонг отгач, табибга бориб, оғриқдан шикоят қилдим.
У бармоғимни кўриб: «Бу қорасон (суяк чириши) касалининг бошланиши. Бармоғингни кесиб ташлаш керак. Акс ҳолда қўлингдан айриласан», деди. Бармоғимни кесиб ташладим. Сўнгра қўлим оғрий бошлади. Оғриқнинг зўрлигидан кўзимга уйқу келмади. «Кафтингни кесиб ташла», дейишди. Кафтимни ҳам кесиб ташлашга мажбур бўлдим. Кейин бу дард тирсакка ўтди, кўриб турибсизки, тирсакдан ҳам маҳрум бўлдим. Бутунлай қўлимни кесиб ташлаганларидан сўнг баъзилар бунинг сабабини сўрай бошлашди.
Мен балиқ воқеасини ҳикоя қилиб берганимдан сўнг, улар: «Олдинроқ бориб, балиқчига узрингни айтганингда, эҳтимол бирон-бир аъзоинг кесилмасди, ҳалиям кеч эмас, бориб кечирим сўра, акс ҳолда баданингга ўтиб кетмасин!» деб маслаҳат солишди. Мен балиқчини излаб топдим. Оёқларига йиқилиб, йиғлаб ўпа кетдим.
«Саййидим, Аллоҳ ҳаққи, мени кечиринг», деб ёлвора бошладим. У: «Сиз кимсиз?» деб сўради. «Мен балиғингизни тортиб олган кишиман», деб бўлган воқеани айтиб бердим. Қўлимни кўриб йиғлаб юборди. «Эй биродар, бошингизга шундай балолар тушибди. Мингдан минг розиман», деди.
«Саййидим, Аллоҳ ҳаққи айтинг-чи, балиғингизни олиб қўйганимда мени дуоибад қилганмидингиз?» деб сўраган эдим: «Ҳа, «Эй Аллоҳим, бу банданг кучлилиги сабабли менга ризқ қилиб берган нарсангни зўравонлик қилиб тортиб олди. Бас, менга шу банданг устида Ўз қудратингни кўрсат», деб дуоибад қилган эдим», деди.
«Саййидим, мана Аллоҳ менинг устимда Ўз қудратини кўрсатди. Мен энди золимларга хизматчи бўлганимдан Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим. Иншааллоҳ, тирик эканман, золимларнинг эшигига қадам босмайман ва уларнинг ёрдамчиларидан бўлмайман. Тафвиқ Аллоҳдандир», дедим».
Maqola haqida
www.Xikoya.Ru Eng Sara Xikoyalar olami
Ijtimoiy tarmoqlarda ulashing:
shu kategoriyaga tegishli xikoyalar
screen Аччиқ ҳақиқат
Қўпол одамларни ёқтирмайман. Савдогар бўлса дўконига, амалдор бўлса девонига кирмайман. Лекин имом бўлса, хатиб домла бўлса, даъватчи бўлса, ҳақиқий бало мана шу. Бу балодан қутулиб, чалғиш учун ҳеч нарса билан овуниб бўлмайди. Ахир дин чиройли хулқ, очиқ юзлилик, бағрикенглик, олийжаноблик эмасми? Ахир дин мудом Аллоҳга муҳтожликни ҳис этиб туриш, Унинг ҳузурида синиш, раҳматидан умидвор бўлиш, яхшилиги ҳамма одамлару ҳамма диёрларга ёйилишини соғиниш эмасми? Айрим намозхонлар сафни текислашда...
screen ОПАМ ВА МЕН... (Бўлган воқеа)
Мени Исмим Анвар Ёшим 24 Да Оилада 2 Фарзандмиз Мен ва Опам Нодира Опам 43 Ёш Фарзанли Эри бор Хуллас Опам Бизникига Мехмонга Келди уйимизда хечким юқ эди Нодира Опам билан кўришиб уйга кирдик Нодира Опам Душка Кириб Кеттилар Орқаларидан Пойлаб Не кўз билан Қарасам Опам бир арқон олиб ўзини осмохчи бўляпти,нима қилишимни билмай эшикни бор кучим билан итардим эшик қулф экан, опам сувни овози билан мени эшитмади ахийри эшикни бузиб ичкарига кириб опамни тохтатим опам қаршилик қилиб дод солиб йиғла...
screen IBRATLI DUNYO..
Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди: - Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб. - Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!.. - Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми? - Бор, - дебди бой бироз ҳайро...
Reklama



asdasd asdasd asdasd asdasd