Assalomu alaykum, Mehmon!
Tasodifiy maqola: Yopiq profilga sms yozish siri
Yopiq profilga sms yozish siri... Davomi...
Kirish
Reklama
IBRATLI DUNYO..
Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:
- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.
- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..
- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?
- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.
- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:
- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.
- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.
Халқимизда «Яхши хотин ярим давлат» деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.
ТИИ талабаси
Тожиддинов Абдуссомад
Maqola haqida
www.Xikoya.Ru Eng Sara Xikoyalar olami
Ijtimoiy tarmoqlarda ulashing:
shu kategoriyaga tegishli xikoyalar
screen Zulm jazosiz qolmaydi
Имоми Ҳофиз Шамсуддин Заҳабий ўзининг "Гуноҳи кабиралар" китобдан қуйидаги ривоятни келтирган. Бир киши ҳикоя қилади: «Қўли елкасидан кесилган бир кишини кўрдим. У: «Мени кўрган ҳар бир инсон бирон кишига зулм қилмасин», деб нидо қиларди. Унга яқинлашиб: «Эй биродар, нима бўлди?» деб сўрадим. У: «Fаройиб ҳодиса, – деб бошидан ўтганини сўзлаб берди. – Мен золимларнинг ёрдамчиларидан эдим. Бир куни каттакон балиқ тутган балиқчини кўриб қолдим ва унинг олдига келиб балиғини беришини сўрадим. У эс...
screen Аччиқ ҳақиқат
Қўпол одамларни ёқтирмайман. Савдогар бўлса дўконига, амалдор бўлса девонига кирмайман. Лекин имом бўлса, хатиб домла бўлса, даъватчи бўлса, ҳақиқий бало мана шу. Бу балодан қутулиб, чалғиш учун ҳеч нарса билан овуниб бўлмайди. Ахир дин чиройли хулқ, очиқ юзлилик, бағрикенглик, олийжаноблик эмасми? Ахир дин мудом Аллоҳга муҳтожликни ҳис этиб туриш, Унинг ҳузурида синиш, раҳматидан умидвор бўлиш, яхшилиги ҳамма одамлару ҳамма диёрларга ёйилишини соғиниш эмасми? Айрим намозхонлар сафни текислашда...
screen ОПАМ ВА МЕН... (Бўлган воқеа)
Мени Исмим Анвар Ёшим 24 Да Оилада 2 Фарзандмиз Мен ва Опам Нодира Опам 43 Ёш Фарзанли Эри бор Хуллас Опам Бизникига Мехмонга Келди уйимизда хечким юқ эди Нодира Опам билан кўришиб уйга кирдик Нодира Опам Душка Кириб Кеттилар Орқаларидан Пойлаб Не кўз билан Қарасам Опам бир арқон олиб ўзини осмохчи бўляпти,нима қилишимни билмай эшикни бор кучим билан итардим эшик қулф экан, опам сувни овози билан мени эшитмади ахийри эшикни бузиб ичкарига кириб опамни тохтатим опам қаршилик қилиб дод солиб йиғла...
Reklama



asdasd asdasd asdasd asdasd