Assalomu alaykum, Mehmon!
Tasodifiy maqola: Bolani mustaqil ovqatlanishga osongina o‘rgatamiz
Kichkintoyni ertami-kech mustaqil ovqatlanishga o‘rgatish kerak. 6-7 oylikdan boshlab bola qoshiqchani o‘z qo‘liga olishni va sizning ko‘magingizsiz sekin-asta ovqatlanishga harakat qila boshlaydi. Mutaxassislar bolaning mustaqil ovqatlanishiga 8-10 oyligidan boshlab yo‘l ochib berishni tavsiya etishadi. Xo‘sh, qanday qilib? Buni qanday osongina uddalash mumkin? Quyida shu haqida... Tayyorgarlikni boshlaymiz 1. Mustaqil ovqatlanishni o‘rgatish bola bo‘yiga mos stol tanlashdan boshlanad... Davomi...
Kirish
Reklama
ЁР ТАНЛАШДА АДАШМАНГ!
ВАКТИДА ОЧИЛГАН СИР...

Ойижоним, ҳов ойижон... — Зебинисо қизининг ҳовлиқиб кириб келишидан юраги ёрилай деди:
— Вой ўлмасам, тинчликми? Нима бўлди?
Опанг қани? — у оёғига шиппагина илишга улгурмай шошилиб гапира кетди. — Э, дарров “ўлсам-ўлсам” деманг ойижон, сизга супер янгилик! — Зарнигор онасини қучоқлай кетди.
— Бўлди қилсанг-чи, нима гап ўзи?
— Ҳалиги Сожи аммам айтган йигит бор эди- ку, ўша бугун опам икковимиз ўқишдан қайтаётганимизда йўлимизни пойлаб ўтирган экан. Институтимиз яқинидаги бекат олдида учратиб қолдик. Эй, шу қизингизга ҳайронман-да, ойи, бола бечора илтижо қилиб, Худонинг зорини қилди, аммо анави ойимчангиз унинг машинасига ўтирмади. Баҳонада иномаркада бир айланардик-да. — Зарнигор лабини қимтиб, бошини ўйнатди.
— Эсинг жойидами, сен қизнинг? Биринчи марта кўрган одамнинг ҳам мошинасида кетаверадими киши?! Ўша бекат олдида гаплашишяптими?! — Ҳа. Орқасида кичик қаҳвахона бор-ку, ўша ерга киришди. Зарина опам ўша қаҳвахонага киришга ҳам зўрға кўнди ўзиям.
— Қизим роса андишали, мулоҳазали-да, барака топсин, — Қизини алқаб қўйди она. — Боланинг кўриниши дурустми? Ранг-рўйи, гап- сўзи?..
— Сўраманг, ойижон, сўраманг. Эй, йигит эмас, нақ шаҳзода! Вой-во-ей, келишган қадду қомат, кетворган қошу кўз.
Хушмуомалалигини айтмайсизми. Қиз болага
Худо бахт бераман деса, киройи шунақасидан берсин-да! Опажонимнинг пешонаси
ярқираган экан, ойижон. — Зарнигор тўлиб-тошиб йигитни мақтади.
— Илоҳим икковингга ҳам чиройли бахт, яхши жойлар насиб бўлсин.
— Ойижон, — кийимини алмаштиргани ичкари хонага кираётган Зарнигор яна орқасига қайтди, — ишқилиб бу галги куёв бўлмишдан опам бирор айб топмасинлар-да.
— Яхши ният қил... — Она кўнглидан кечган ўйни қизига сездирмади...
...Шу катта қизи Зебихоннинг ўзига тортди-да.
Камгап, камсуқум, одамови. Китобидан бош кўтармайди. Биров билан иши йўқ. Кўча- кўйда уч-тўрт қиз бир бўлволиб гап талашса, аралашмайди. “Ўлларинг-е кампирларга ўхшаб ғийбатлашмай” деганча уйига киради қўл силтаб. Қизи институтга кириб ҳам берилиб ўқишга шўнғиб кетди. Заринани ҳатто яқин қариндошлари ҳам яхши танишмайди. Тўю ҳашам, гап-гаштакларни жини суймайдиган Зебинисо, баъзида жиғибийрон бўлганча қизини койийди:
— Ҳа, бегоналар-ку майли, ҳеч бўлмаса қавм- қариндошнинг маърака-мавридига қатнашиб
тур. Эрта-индин ўзинг ҳам улғаясан, шуларнинг сафига қўшиласан. Бундоқ одамларга аралашиб юр, қизим.
— Вақти келар, ойижон. Сизга ўхшаб катта аёл, меҳрибон ойижон бўлсам албатта давраларнинг тўрини эгаллаб, гап сотишдан бери келмайман. Аммо ҳозир бунинг мавриди эмас. Ҳозир менинг ўзимга яраша ташвишим, қиладиган ишларим бор. — Заринанинг ҳаргалги жавоби бу. Вақти келиб остонага совчилар қадам қўя бошлашди. Қиз ҳеч бирига рўйхушлик бермаяпти. Бирининг кўриниши ёқмаса, бошқасининг гап-сўзи маъқул келмайди. Бир ҳафта олдин кичик қайнсинглиси бир гап топиб келди. Ўзи билан “гап” ўйнайдиган дугоналаридан бири жиянига келин излаб юрганини, уникида Заринани кўриб меҳри тушиб қолганини айтибди. Шундай қилиб бугун ўша йигит билан учрашишибди. Ишқилиб бир-бирларига маъқул келишсин-да...
— Болам, салкам бир ойдан бери совчилар келиб кетишяпти. Уларга бир нима дейишимиз керак... Ё бирорта... ваъдалашганинг борми?..
Буёғи ёшинг ҳам йигирмадан ошяпти. Қиз болани жойи чиққанда узатган маъқул... —
Зебихон қизига илтижоли термулиб гап бошлади. Зарина ҳам анчадан бери онасига айтмоқчи бўлиб юрган гапларини тугиб қўйган экан шекилли, мулоҳаза билан секин гапира кетди:
— Ойижон, эсингиздами 3-курсда наркология диспансерида амалиёт ўтагандим.
— Ҳа... — ҳайрон бўлиб тикилди она.
— Ўшанда амалиёт ўргатувчи шифокор опа беморларнинг касаллик варақасини тўлдиришни менга айтгандилар...
— Хўш?
— Шу... ҳалиги йигитнинг исми-шарифи негадир ????

менга таниш туюляпти-да...


???? Ibratli Hikoyalar ????:
— Э, қўйсанг-чи, — она енгил тортгандай хотиржам кулиб қўйди. — Кимсан шундай
обрў-эътиборли хонадоннинг фарзанди... Йўқ, болам, бошқа унақа деб юрма, тағин онасининг қулоғига етиб қолса хафа бўлишади.
Энди одамларнинг исми бир хил бўлади-да. Мен нима дейсан деб ўтирибман.
— Барибир юрагим ғаш ойижон. — Зарина бу сафар анчайин хавотир билан гапирди. — Мен наркология диспансерига бориб, архивдаги даволанганлар рўйхати билан танишмоқчи эдим, аммо, у ердаги барча маълумотлар сир сақланиб, ҳеч кимга кўрсатилмас экан.
— Қизим, бўлди қил энди. Гумон иймондан айиради, дейдилар. Бировнинг боласи ҳақида бунақа фикрларга бориш яхши эмас. Кўнглингдаги шубҳаларни тарк қил.
— Билмадим... — Совчиларга бир нима дейишимиз керак,
қизим? — Она қизига саволчан тикилди.
— Яна бир марта учрашиб кўрай, кейин бир нарса дерман.
— Она қизим, бу пайсалга солинадиган иш эмас... — Учрашай дедим-ку, ойижон... — Зарина онасига бошқа гап уқтиролмаслигига кўзи етиб, индамай қўя қолди.
...Кўп ўтмай унаштириш маросими бўлиб ўтди.
Қудалар келишиб, тўйни камхаржроқ қилишга, ортиқча чиқиму харажатларни кўпайтирмай, оқ ўраш, фотиҳа тўйи каби тадбирларнинг ҳаммасини бир йўла никоҳ куни ўтказиб юборадиган бўлишди. Зарина қуда томон ва ота-онасининг бу қарорини маъқуллади. Ҳали олдинда қанча харажатлар турибди, энди Университетнинг бешинчи курсини тамомлаяпти. Ҳали яна икки йил ўқиши, кейин магистратура таҳсилини давом эттириши керак. Уларга ҳам анча-мунча пул сарфланмайди-ку! Ота-онаси ҳам куёв томон ҳам жуда мулоҳазали кишилар экан. Зарина анча енгил тортди. Шундай тушунган хонадонга келин бўлар экан, демак, пешонаси ярқираган, толеъи баланд қиз экан у...
Унаштиришдан бир ҳафта ўтиб-ўтмай қуда

тарафдагилар тўй деб келишди. Зарина уларнинг бу ишидан роса жаҳли чиқди. Уларни тушунган, фаҳм-фаросатли одам деб юрса-ю, қилган ишлари ақлли одамларнинг ишига ўхшамаса. Ахир у бўлажак тиббиёт ходимаси қандай қилиб никоҳни расман қайд этмай, тиббий кўриклардан ўтмай турмуш қуриши мумкин?
— Йўқ! Аввал ФҲДЁга ариза берамиз, ана ундан кейин ҳаммаси бадастир амалга ошади,
— Қатъий гапирди онасига.
— Болам, улар “тўйдан кейин ўзимиз тўғрилаймиз” дейишяпти. Унақа ҳадеб шарт қўяверма-да, қизим.
— Ойижон, мен ҳеч қандай шарт қўймаяпман, бор гапни айтяпман холос. Ўзим бўлғуси шифокор бўла туриб, қандай қилиб шошма- шошарликка йўл қўйишим мумкин? Бу мумкин эмас ахир! Мен оила қуряпман, шунчаки саёҳатга ёки ўйнагани кетмаяпман. Ойижон, сиз доимо менга ёш қизалоққа қарагандек қараб келгансиз. Ахир мен кичкина эмас, 23 ёшли қизман. Худога шукр, яхши тарбия бергансиз. Оқ-қорани, яхши-ёмонни ажрата оламан. Мен расмий никоҳдан ўтмай туриб ҳеч қандай тўйга розилик бермайман. — Ота ҳам қизининг гапини маъқуллади:
— Қизим тўғри гапиряпти. Булар эртагаёқ
ФҲДЁга ариза беришади. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлгандан кейин тўй бошлармиз. Қудалар иложсиз ортга қайтишди. Эртаси куни
бўлажак келин-куёвлар никоҳдан ўтиш учун ариза беришди. Никоҳдан ўтиш тартиби бўйича зарур мутахассислар шифокорлар кўригидан ўтаётганларида бўлажак куёвнинг аллақандай таниш-билишларига “югуриш”и ёки пул билан тўғрилашга уриниши Заринанинг ҳам энсасини қотирарди, ҳам юрагидаги ғашликни оширарди: “Тавба, соғлом бўлса нега бунча пайтавасига қурт тушгандек уёғдан буёққа бесаранжом бўляпти?..” Ҳар қанча уринмасин на саволларига жавоб топарди, на кўнглидаги зулмат тарқаб юраги ёришарди. Шундай ташвишлар билан юрган кунларининг бирида ўзларидан икки курс юқорида ўқийдиган Ҳамдам деган йигитнинг гаплари Заринани бутун бошли хавфдан огоҳ этди-ю, қизгинанинг бахтини асраб қолди. Бир куни кутубхона ўқув залидан чиғиб кетаётган Заринани таниш овоз тўхтатди.
— Заринахон, бир дақиқага мумкинми? — Қиз ўгирилиб қараган эди. Юқори курсдаги Ҳамидни кўриб, чеҳраси ёришганча унга пешвоз чиқди: — Ассалому алайкум, Ҳамид ака, яхшимисиз? ????

​​​​Саломат юрибсизми?
— Ваалайкум ассалом, сингилжон, ўзингиз омонмисиз? Уй ичилар тузукми?
Ҳамид 30-35 ёшлар атрофидаги бахтсиз ҳодиса туфайли бир оёғидан ажраб, ногирон бўлиб қолган эди. Кўнгли очиқ, бировга тариқча ҳам ёмонликни раво кўрмайдиган бу йигитни Зарина ниҳоятда ҳурмат қилар, аксарият пайтларда у билан суҳбатлашиб, билмаган нарсаларини билиб оларди. Ҳамид ҳам ўз навбатида қизга туғишган синглисидек муносабатда бўлиб, кўнглидагини очиқ-ойдин айтар эди. У 20 ёшида автоҳалокатга учраб анча пайт касалхонада ётишга тўғри келган.

Ўша пайтлари меҳрибон, самимий бир ҳамшира қизнинг далдаси, кўнглига малҳам бўлиб у билан тақдирини боғлади ва бироз аҳволи ўнглангач тиббиёт олийгоҳига ўқишга кирди. Ҳозир шу билим даргоҳининг 7- босқичида таҳсил оляпти. Нигоҳлари ҳамиша бахтиёр порлаб турувчи йигит Заринага ўсмоқчилагандай қаради:
— Зарина қиз, келинойингиз бир гап топиб келди, билмадим ростми-ёлғонми?
— Қанақа гап экан? — Зарина қандай гаплигини билса-да, ийманибгина сўради.
— Бу... бизнинг маҳаллага келин бўлиб тушармишсиз?
— Ҳа... Шунақа бўп қолди. Энди, ота-она розилиги... фарзанднинг бахти-да...
— Ота-она ризолиги билан фарзанд бахтли бўлса-ку, яхши. Аммо, акси бўлса, фарзандининг чеккан изтироблари ота-она қалбини ханжар бўлиб тиғлайди-да. —
Ҳамиднинг мулоҳазали гаплари Заринани сергаклантирди.
— Тўғри... — “Нега Ҳамид ака бунақа деяпти?”
— Сингилжон, катталар куёв бўлмишни сўраб суриштиришганми?
— Ҳа... — Заринанинг хавотири юз чандон ошиб, кўнгли баттар ғашланди. Ҳамид эса ғизнинг бу ҳолатини ҳамма нарсадан хабардорликка йўйди.
— Жон синглим, инсон ҳаётга бир бор келади. Билсангиз, бу ёруғ оламда тўрт муччангиз соғломлиги ва кўнгил хотиржамлигидан ортиқроқ бахтни топиш мушкул. Ҳар нарсани борида қадрлаган афзал. Сиз бўлғуси шифокорсиз, ичкилик ва гиёҳвандликка ружу қўйган одамнинг фарзандлари майиб-мажруҳ, ногирон туғилишини биласиз. Нима учун энди тақдирингизни шундай одам билан боғлашга кўндингиз? Ахир сиз ақлли қизсиз, бойлик, мол-дунё кишига ҳаммавақт ҳам бахт бермаслигини била туриб, ўз тақдирингизга ўзингиз бефарқ қараяпсизми?.. Йигитнинг қолган гаплари Заринанинг қулоқларига кирмади. Оёқларидан мадор кетиб, ерга ўтириб қолгудек бўлди... ... Дастурхонни қайтаришганида қуда томон роса жанжал кўтарди. Айниқса, аёл қуданинг шанғиллаши ҳамманинг нафратига дучор бўлди.
— Йигитчиликда ичмагану чекмаган бўладими?! Кўрамиз, фотиҳаси бузилган қизингларни ким оларкан?! Ҳали бошларингга ёстиқ қилиб, қариқиз қилиб юрасанлар!
Йигирмадан ошган, фотиҳаси бузилган қизни ким ҳам оларди? Ҳатто, хотин қўйгану хотини ўлган ҳам бунақаларга яқинлашишга юраги бетламайди. Ҳали ўғлимга бермаганингга бир пушаймон бўласанлар, бир пушаймон бўласанлару ўрни босилмайди... Заринанинг унаштируви бекор қилинди-ю, қуда бўлолмаган аёл айтганчалик маломат бўлмади, ҳартугул. Тўғри, эътиборсизлиги учун эл-юрт ота-онани изза қилишди, лекин бунда қизнинг айби йўқ эди. Хуллас, собиқ қуданинг “холис ният”и амалга ошмай қолди. Зарина, гиёҳванд йигитга тегмагани учун ота-онасига ёстиқ бўлиб қолмади. Университетда дарс берадиган бир йигит билан турмуш қуришди. Она бўлди Бирам бахтиёрки, кўрсангиз ҳавасингиз келади. Фаррух-чи, дейсизми? У...
юзига ёпишган қора доғ устига яна балчиқ суркаб юрибди... Ҳозир қатъий тартибда даволанаётган беморлар бўлимида экан..
АЛЛОХ БАХТ ЙУЛИДА АДАШТИРМАСИН ХЕЧ БИР
БАНДАНИ.
Maqola haqida
www.Xikoya.Ru Eng Sara Xikoyalar olami
Ijtimoiy tarmoqlarda ulashing:
shu kategoriyaga tegishli xikoyalar
screen Қалбларни титратган воқеа.
2016 йилнинг 24 августида Италия пойтахти Рим шаҳридан 150 км узоқликда жойлашган Пескара-дель-Тронто шаҳрида даҳшатли зилзила содир бўлди. Ушбу зилзила шаҳар аҳолисини карахт аҳволга солиб қўйди. Қутқарувчилар ва ўтўчирувчилар тирик қолганларни қутқариб қолишга бор кучлари билан ҳаркат қилишди. Туну кун тиним билмаётган қутқарувчилар, хароба уйларни кўздан кечираётган бир пайтда, қулаган девор бўлаклари остидан 4 ёшлар атрофидаги Giorgia Renaldo исмли қизалоқни топиб олишди. Мўъжиза сабаб бу қи...
screen Shifokorlarning aybi tufayli nogiron bo'lib qolgan ayol qismati
O`zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi Farg`ona viloyati Sog`liqni saqlash boshqarmasi ijtimoiy tarmoqlarda keng muhokamalarga sabab bo`lgan bemor Nargiza Ubaydullaevaning ahvoli yuzasidan "Darakchi" gazetasiga ma`lumot taqdim etdi.  Farg`ona shahar Bursa ko`chasida istiqomat qiluvchi fuqaro Habibaxon Usmonovaning O`zbekiston Respublikasi Prezidenti virtual qabulxonasiga qilgan murojaati to`liq o`rganib chiqildi.Aniqlanishicha, Habibaxon Usmonovaning qizi Nargiza Ubaydullae...
screen Andijondagi sinoat: bolasini emizgan arvoh
Hammamiz quvonchli voqeani kutib turgan bir paytda oilamizga qayg'u oraladi. Opam farzandini dunyoga keltirdi-yu, olamdan o'tdi. Kutilmagan judolik bizni larzaga soldi. Ayniqsa, to'ng'ich farzandini kutib yurgan pochcham uchun bu ayriliq og'ir edi. Marosimlar o'tgandan keyin ham pochcham chaqaloqqa qayrilib qaramasdi. Sevgan insonining o'limiga go'yoki shu chaqaloq sababchidek, xushlamay qarab qo'yardi. — Nabiramda nima ayb? — tushuntirdi onam. — Qizimning peshonasiga shu taqdir bitilgan ekan,...
Reklama
UzbX18.RU ehtirosli hikoyalar
Узбекискео порно
Смотреть бесплатно порно видео на xhamster.com
Порномоби МОБИЛЬНОЕ ПОРНО ВИДЕО ОНЛАЙН
Купить рекламу 3 руб.



asdasd asdasd asdasd asdasd